20.09.2024 19:02
959
Теглар
Суперлига. «Навбаҳор» сафарда «Локомотив»ни мағлуб этди

Суперлига 19-тури доирасидаги яна бир учрашув якунланди.

«Локомотив» жамоасининг уй стадиони майдони алмаштирилиши сабабли Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида ўтган баҳсда «Навбаҳор» «Локомотив»ни мағлуб этди. 79-дақиқада Комилжон Тожиддинов томонидан киритилган ягона гол Наманган жамоасига ғалаба келтирди.

Шу куни мезбонлар ҳужумчиси Жасурбек Ҳакимов 67-дақиқада майдондан четлатилди.

Шу тариқа, Сергей Лушчан шогирдлари 26 очко билан 6-ўринда кўтарилишди, «темирйўлчилар» эса 18 очко билан 12-ўринда боришмоқда.

Суперлига. 19-тур

«Локомотив» – «Навбаҳор» - 0:1

Бош ҳакам: Никита Мустафин

VAR: Найим Қосимов

Гол: Комилжон Тожиддинов, 79.

«Локомотив»: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 3.Валерий Кичин, 4.Иван Рогач, 7.Сардор Абдунабиев (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 80), 10.Шодиёр Шодибоев (11.Константин Базелюк, 74), 15.Жасурбек Ҳакимов, 17.Санжар Турсунов, 70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 72.Рустам Холназаров (27.Собит Синдаров, 64), 97.Михаил Гашченко (26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 74).

«Навбаҳор»: 18.Элдорбек Суюнов, 7.Азимжон Аҳмедов (20.Музаффархон Мўминов, 90), 8.Сиёвуш Ҳақназарий, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Тома Табатадзе (71.Наврўзбек Иминжонов, 68), 23.Йован Жокич, 24.Достонбек Абдулҳаев (55.Комилжон Тожиддинов, 46), 77.Аброр Исмоилов (17.Русланбек Жиянов, 68).

Четлатиш: Жасурбек Ҳакимов, 67.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар