20.09.2024 00:12
4987
Теглар
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Нодирбек Абдусатторовнинг мўжизавий ғалабаси билан Сербияни мағлуб этди ва 2-ўринга кўтарилди

Будапештда давом этаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 8-турида Ўзбекистон Сербия устидан драматик ғалабани қўлга киритди. 

Уч шахматчимиз дуранг қайд этганди. Ҳал қилувчи беллашувда эса Нодирбек Абдусатторов рақибини мағлубиятга учратди ва умумий натижа 2.5-1.5 ҳисобида Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлди. Аслида тўртинчи баҳс ҳам дурангга қараб кетаётганди ва якунда Нодирбек рақибининг кичик хатосидан унумли фойдаланиб, барчани яна бир бор ҳайрон қолдирди. 

Ғалабадан сўнг Ўзбекистон эркаклар жамоаси очколарини 14 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. 9-турдаги рақиб — барча 8 та баҳсда ғалаба қозонган, пешқадам Ҳиндистон (16).

Ўзбекистон аёллар жамоаси эса АҚШга 0.5-3.5 ҳисобида имкониятни бой бериб, 21-поғонага тушиб кетди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар