20.09.2024 17:06
1785
Теглар
«Навбаҳор» ва «Андижон» ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финалига хориждан ҳакамлар таклиф этилади

Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги «Навбаҳор» ва «Андижон» учрашувига ҳакамлар хориждан таклиф этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳакамлар маркази эълон қилди.

«Марказ ЎзПФЛ ва ЎФА билан ҳамкорликда финални юқори савияда ўтказиш мақсадида хориждан ҳакамлар бригадасини жалб этишни режалаштирмоқда. Тез орада бу ҳақда расмий саҳифаларимиз орқали батафсил маълумот берамиз», - дейилади хабарда.

Финал баҳси 5 октябр куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар