20.09.2024 21:44
1471
Теглар
Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон Коста-Рикага ҳам мағлуб бўлиб, турнирни гуруҳ босқичида якунлади

Футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати 3-турида Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлиб, турнирдаги иштирокини эрта якунлади.

Ушбу баҳсдаги ғалаба Хосе Венансио Лопес шогирдларини 3-ўрин билан плей-оффга олиб чиқиш имкониятини сақлаб қоларди. Аммо учрашувда вакилларимиз 3:5 ҳисобида мағлуб бўлишди. Футзалчиларимизнинг голларига Машраб Одилов, Илҳом Ҳамроев ва Самариддин Беркинов муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон А гуруҳида 1 очко билан сўнгги 4-ўринни эгаллади. Парагвай ва Нидерландия дастлабки икки ўринни эгаллаб плей-оффга чиқди, Коста-Рика ҳам плей-оффга чиқиш учун яхши имкониятни сақлаб турибди.

«А» гуруҳи. 3-тур

Коста-Рика – Ўзбекистон 5:3

Голлар: Эдвин Кубильо 4, Йосел Леон 20, Диего Чаввариа 32, Минор Сабальета 33, Жеан Салас 37 – Машраб Одилов 14, Илҳом Ҳамроев 27, Самариддин Беркинов 30.

Коста-Рика (бешлик): 1.Сезар Росалес, 4.Диего Чаварриа, 5.Жеан Салас, 10.Эдвин Кубильо, 11.Даниел Гомес.

Захира: 12.Дэнни Васкес, 2.Гильберт Виндас, 3.Жереми Гомес, 6.Виктор Фонсека, 7.Минор Сабалсета, 8.Йосел Леон, 9.Пабло Родригес, 13.Луис Наваррет, 14.Энмануел Гамбоа

Ўзбекистон (бешлик): 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 11.Аброр Аҳметзянов.

Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Анасхон Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Акбар Усмонов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.

Четлатиш: Ихтиёр Ропиев, 32.

Нидерландия – Парагвай 5:2

Голлар: Жордани Мартинус 7', Жорди Кретиер 8', Педро Паскоттини 17', Лукас Суарес 23', Чиҳ Муҳаммад 28', Жорди Кретиер 35', Чиҳ Муҳаммад 37',

А гуруҳидаги вазият:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар