Артета: «Пеналтини айтмаса, ҳимояда муаммолар бўлмади. Райя ҳаётимда кўрган энг яхши сейвлардан бирини амалга оширди»
«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Аталанта» (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Агар ғалаба қозона олмасангиз, бир очко олишингиз керак бўлади.
Биз яхши бошладик, кейин ўйин назоратини қўлдан чиқардик ва жуда номутаносиб эдик.
Ўйин очиқ ўтди, аммо ҳимояда пеналтидан ташқари ҳеч қандай муаммо бўлмади. Давид Райя ҳаётим давомида кўрган энг яхши сейвлардан бирини амалга оширди», — дея «тўпчилар» устозининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, беллашувнинг 51-дақиқасида лондонликлар посбони Райя рақиб ҳужумчиси Ретегининг пеналтидан зарбасини қайтарди, ортидан қайтган тўпга берилган зарбани ҳам бартараф этди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар