Суперлига 19-турининг дастлабки учрашуви Яйпанда «Нефтчи» ва «Қизилқум» ўртасида бўлиб ўтди.
Фарғонадаги стадион Ўзбекистон кубоги финалига тайёрланаётгани сабабли баҳс Яйпандаги ўйингоҳда ўтказилди. Фарғоналиклар дастлабки дақиқаларда Тошмирзаев ва Қаҳрамоновнинг голлари эвазига ҳисобда иккита тўп фарқи билан олдинда бўлишса-да, Навоий жамоаси Шукруллаев ва Лобжанидзенинг голи билан жавоб қайтаришди ҳамда мағлубиятдан қутулиб қолишди – 2:2.
Шу тариқа, «Нефтчи» 27 очко билан 5-ўринда бўлса, «Қизилқум» 20 очко билан «Андижон»ни ортда қолдириб, 10-ўринга кўтарилди.
Суперлига. 19-тур
«Нефтчи» – «Қизилқум» 2:2
Бош ҳакам: Хушнуд Суюнбоев
VAR: Даврон Акмалов
Голлар: Билол Тошмирзаев 10 пеналти, Жавоҳир Қаҳрамонов 21 – Самандар Шукруллаев 27, Элгужа Лобжанидзе 70 пеналти.
«Нефтчи»: 45.Акбар Тўраев (1.Ботирали Эргашев, 72), 4.Боян Цигер, 8.Сардор Абдураимов (20.Анваржон Ғофуров, 72), 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жавоҳир Қахрамонов, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 30.Қувондиқ Рўзиев, 70.Аббос Ғуломов, 77.Билолхон Тошмирзаев, 99.Нсунгуси Эффионг (22.Азизбек Амонов, 80)
«Қизилқум»: 12.Роберт Озолс, 4.Илҳом Ваҳобов, 6.Асрор Ғофуров, 10.Элгужа Лобжанидзе, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 18.Бахтиёр Қосимов (8.Гиорги Кухианидзе, 46), 22.Шахзодбек Раҳматуллаев, 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов (2.Фаррух Жўраев, 46), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев.