19.09.2024 20:29
1165
Теглар
Сардор Рашидов «Навбаҳор» машғулотига қайтди

Сардор Рашидов жароҳатдан тикланиб, «Навбаҳор» сафига қайтди.

7 август куни Жиззахда ўтказилган Ўзбекистон кубоги чоракфиналидан ўрин олган «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» (2:3) ўйинида Наманган жамоасининг 33 ёшли тажрибали яримҳимоячиси Сардор Рашидов елкасидан жароҳат олганди.

«Шундан сўнг, футболчида жарроҳлиқ амалиёти ўтказилди. Маълум муддатли танаффусдан сўнг, Рашидов «лочинлар»нинг бугунги машғулотида қатнашди», - дейилади клуб хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар