19.09.2024 22:50
3757
Теглар
Месси, Роналду, Зидан, Иньеста, Кроос, Роналдо, Касильяс – Куртуа футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан рамзий жамоа тузди

Тибо Куртуа футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилар деб ҳисоблайдиган футболчилардан иборат рамзий жамоасини тузди.

Куртуа Марсело, Фабио Каннаваро, Серхио Рамос, Алессандро Неста ва Паоло Мальдини сингари ҳимоячилардан бирини олиб ташлай олмади ва уларнинг ҳаммасини ҳимоя чизиғига қўйгач, рамзий жамоа 12 ўйинчидан ташкил топди.

Куртуа талқинига кўра, футбол тарихидаги идеал жамоа:

Дарвозабон: Икер Касильяс;

Ҳимоячилар: Марсело, Фабио Каннаваро, Серхио Рамос, Алессандро Неста, Паоло Малдини;

Яримҳимоячи: Андрес Иньеста, Зинедин Зидан, Тони Кроос;

Ҳужумчилар: Лионель Месси, Криштиану Роналду, Роналдо.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар