19.09.2024 12:25
1234
«Ман Сити» ЕЧЛда 24 та баҳсдан бери ютқазмаяпти. «МЮ»нинг рекордига бир ўйин қолди

«Манчестер Сити» «Манчестер Юнайтед»нинг Чемпионлар Лигасидаги рекордини такрорлашга яқин турибди.

«Шаҳарликлар» Чемпионлар лигасининг 1-турида «Интер» билан дуранг ўйнашди (0:0).

Пеп Гвардиола шогирдлари Европанинг энг нуфузли турнирида кетма-кет 24 та баҳсда асосий вақтда мағлуб бўлишмади. Ўтган мавсумда АПЛ чемпиони чоракфиналда «Реал»га ўйинда эмас, пеналтилар сериясида ютқазганди (1:1, пен — 3:4).

«Сити» ҳамшаҳарининг 2007 ва 2008 йилларда қайд этилган 25 ўйинлик мағлубиятсиз сериясини такрорлашига бир ўйин қолди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар