19.09.2024 09:05
1163
Иван Перишич — ПСВ футболчиси

Иван Перишич эркин агент сифатида ПСВга ўтди. 

35 ёшли яримҳимоячи Нидерландия клуби билан 2025 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади.

Перишич ўтган мавсумни ватанида — «Ҳайдук»да ўтказиб, 7 та ўйинда 1 та гол урган. 

Яримҳимоячи фаолияти давомида «Бавария», «Интер» ва «Тоттенҳэм» каби клубларда ҳам ҳаракат қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар