19.09.2024 21:52
1930
Теглар
Футзал бўйича ЖЧ-2024. Португалия Тожикистон устидан қийин ғалабага эришди ва плей-оффга йўлланма олди

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 2-тури доирасида E гуруҳидаги Португалия – Тожикистон учрашуви якунига етди.

Тошкентда ўтган баҳсда қўшниларимиз амалдаги жаҳон чемпионига жиддий қаршилик кўрсата олишди. Португалияликлар сафида Варела, Зики ва Эрик гол муаллифига айланган бўлса, қўшниларимиздан Алиев ва Солиев гол муаллифига айланишди.

Португалия 6 очко билан гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди, Тожикистон сўнгги 3-турда Панама билан баҳсда кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб турибди.

Футзал. ЖЧ-2024. 2-тур. Е гуруҳи.

Португалия – Тожикистон – 3:2

Голлар: Верела 2, Зики 11, Эрик 28 – Алиев 27, Солиев

F гуруҳи. 2-тур

Франция - Венесуела - 7:3

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар