19.09.2024 12:59
2665
Теглар
«Динамо» Кожо Жоэл бўйича «Истиқлол» таклифини рад этди

Теҳроннинг «Истиқлол» клуби Эрондаги трансфер ойнасининг сўнгги кунида Кожо Жоэл бўйича Самарқанднинг «Динамо» клубига таклиф билан чиқди.

Эрон нашрлари хабарига кўра, Теҳрон клуби 26 ёшли ҳужумчининг трансфери бўйича Самарқанд клубига 500 минг АҚШ доллари беришга ҳам рози бўлган, аммо «Динамо» Кожо билан хайрлашишни истамаган.

Аввалроқ, форс нашрлари Кожо «Истилол» билан 2 йиллик шартнома имзолагани ҳақида хабар берган, аммо бу хабарлар якунда тасдиғини топмади. Ҳужумчининг «Динамо» билан шартномаси 2025 йил охирига қадар имзоланган.

Маълумот учун, Кожо 2023 йилда Қирғизистон чемпионатидан «Динамо»га ўтиб, 2023 йилда Про лиганинг энг яхши тўпурарларидан бирига айланган, ҳозирда эса Суперлигада тўпурарлар қаторида бормоқда. Асли ганалик форвард Қирғизистон миллий жамоасининг тўпурарларидан бири саналади ва у Эрон ва Ўзбекистонга қарши ўйинларда асосий таркибда тўп суриб, миллий жамоамиз дарвозасини ишғол этганди.

Эслатиб ўтамиз, Жалолиддин Машарипов ҳам айнан «Истиқлол» аъзоси саналади. Теҳрон клуби ОФК Элит лигасида пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар