19.09.2024 19:09
6863
Теглар
«Челси» Мудрик билан хайрлашишга тайёр. Унга икки клуб қизиқиш билдирмоқда

«Челси» вингери Михаил Мудрик қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

TEAMTalk хабарига кўра, Лондон клуби украиналик яримҳимоячи билан хайрлашишга тайёр. «Челси» раҳбарияти Мудрикни ижарага бериш ёки муносиб таклиф тушса, сотишни режалаштирган.

Қайд этилишича, Мудрикга «Бавария» ва «Марсел» қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, уни ўз сафида кўришни истаётган АПЛ клублари ҳам бор.

Маълумот учун, Мудрик 2024/2025 йилги мавсумда «Челси» сафида 2 ўйинда захирадан майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар