«Штутгарт» бош мураббийи Себастиан Ҳёнесс ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Реал» (1:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Дадил ўйнашни, жасоратимизни кўрсатишни ва Германияда ўйнайдиган услубимизга содиқ қолишни истадик. Албатта, натижадан ҳафсаламиз пир бўлди, лекин ўзимиз билан фахрлансак бўлади.
Ўйинни назорат қилишимизга ишонганимизда, рақиб гол урди. Биз тўпга яхши эгалик қилдик, аммо кейин «Реал» тўп киритди. Ҳар икки жамоа учун ҳам кўплаб имкониятларга эга қизиқарли ўйин бўлди.
«Штутгарт» баҳсни унутилмас кечага айлантиришга ҳисса қўшди. Бугун ўзимиз билан фахрланамиз. Мен футболчиларга нимага эришмоқчи эканлигимизни эслатдим ва биз режалаштирган деярли барча нарса амалга ошди. Бошқа томондан, ғалабага жуда яқин эдик. Катта тажриба тўпладик ва бундан кейинги ўйинларда фойдаланамиз.
Куртуа, шубҳасиз, дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ва буни бугун яна бир бор исботлади. Футболда одамлар гол эвазига ютади ёки ютқазади. «Реал» ҳимоя ва ҳужумда ажойиб сифатга эга. Бизда имкониятлар бўлди, аммо Куртуа ҳал қилувчи рол ўйнади», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.