Расман: «Ан-Наср» Стефан Пиолини бош мураббий этиб тайинлади
Стефано Пиоли Криштиану Роналду тўп сураётган жамоанинг янги бош мураббийига айланди.
Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби италиялик 58 ёшли мураббий жамоанинг янги бош мураббийига айланганини расман эълон қилди.
У клубдан истеъфога чиқарилган Луиш Каштрунинг ўрнини эгаллади. Ар-Риёд клуби дастлабки 3 турдан кейин 5 очко билан Саудия чемпионатида 7-ўринда бормоқда.
Пиолининг сўнгги клуби «Милан» бўлиб, у 2019-2024 йиллар давомида ушбу жамоани бошқарганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар