17.09.2024 22:30
3417
Теглар
Шацких: «Анчадан бери бундай даражадаги рақиб билан ўйнамагандик»

«Пахтакор» бош мураббийи Максим Шацких Элит ОЧЛ 1-туридан ўрин олган «Ал Васл» (0:1) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Юқори даражадаги жамоа билан учрашдик — жисмонан ва индивидуал кучли, тезкор. Бундай даражадаги рақиб билан анчадан бери ўйнамагандик. Стандарт вазиятда концентрацияни йўқотганимиз панд берди. 

Қанотлардан кўп уриниш амалга оширдик, аммо рақиб ҳимояда жуда зич ўйнади ва жисмонан кучли эди. Бу — биринчи ўйин. Тажриба оламиз. 

«Персеполис»га қарши баҳс? Уларнинг «Аҳ Аҳли»га қарши ўйинини кузатдим. Ажойиб ўйин кўрсатишди, мезбонлардан ҳар томонлама устунлик қилишди. Остон Ўрунов етакчи эканлиги кўриниб турибди. Барча ҳужумлар у орқали уюштирилди. Ҳозирча ички чемпионатдаги ўйинларга эътибор қаратамиз, сўнг «Персеполис»ни ўйлаймиз. 

Рақиб бу ерга тетик ҳолатда келди, ўйини қолдирилди. Биз эса Суперлигада жиддий рақибга («Нефтчи», 0:0) қарши ўйнадик. Устига-устак, майдон ҳолати...

Бугун икки мамлакат чемпиони тўқнаш келган бўлса-да, буни ЖЧ саралашидаги Ўзбекистон — БАА ўйинига таққослаб бўлмайди. Чунки «Ал Васл»нинг асосий кучи легионерлар эди. Миллий жамоамиз БААдан кучсиз эмас», — дея Шацкихнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар