17.09.2024 13:31
4319
Теглар
АПЛ клубларининг фикрича, «Ман Сити»ни очколардан маҳрум қилиш етарли жазо эмас

Инглиз клубларининг фикрича, «Манчестер Сити»ни молиявий қоидабузарликлари учун фақат очколардан маҳрум қилиш етарли жазо бўлмайди. 

The Telegraph'га кўра, АПЛ клублари «шаҳарликлар»дан очколар олиб қўйишни қаттиқ жазо деб ҳисоблашмайди. Улар муқобил жазо сифатида кетма-кет бир неча мавсум «Сити»дан очколарни олиб ташлашни таклиф қилишган. 

Эслатиб ўтамиз, АПЛ «Ман Сити»ни молиявий қоидаларни кўп бор бузганликда айбламоқда. Бу 2009/2010 йилги мавсумдан 2017/2018 йилги мавсумгача содир бўлган. Иш 100 дан ортиқ ҳолатни ўз ичига олади. Уларда клуб ўз даромадлари, харажатлари, шунингдек, мураббийлар ва футболчиларнинг маошлари ҳақида нотўғри маълумот берган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар