16.09.2024 08:58
1129
Артета: «Тоттенҳэм» майдонида кетма-кет 3 та ғалаба ажойиб. Бунақаси «Арсенал» тарихида бўлганми, билмайман»

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 4-туридан ўрин олган «Тоттенҳэм»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Шпорлар» майдонида кетма-кет 3 ғалаба ажойиб. Бу бизнинг тарихимизда қачон содир бўлганини ҳам билмайман.

Халқаро танаффусдан кейин бир неча йўқотишга учрадик ва жамоа бунга ажойиб тарзда жавоб қайтарди. Бу жамоанинг етуклигини кўрсатади.

«Тоттенҳэм» майдоннинг учинчи қисмига келганда уларни тўхтатиш жуда қийин, чунки улар тартибли. Бизга асосий ўйинчилар етишмаяпти ва бунга муносабат билдиришимиз керак эди. Жуда мамнунман.

Турли сифатларга эга футболчиларни мослаштиришимиз ва улардан фойдаланишимиз керак эди. Мен уларнинг тўп билан нимадир қилишларига умид қилгандим ва шундай бўлди. Баъзида улар аввалгилардан ҳам яхшироқ ўйнашди.

Чуқурроқ ҳимояланиш керак бўлганда, буни муваффақиятли бажардик. Яхшиланиш учун имкон бор, лекин биз бу майдонда яна бир ғалабага эришдик ва бу жуда муҳим. Мухлисларимизнинг бу борадаги ҳиссиётларини биламан. Келинг, бундан завқланайлик», — дея «тўпчилар» устозининг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар