Шукуровнинг «Ал Файҳа»даги дебюти 0:5 ҳисобидаги мағлубият билан бошланди
Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров Саудия Арабистонидаги дебютини ўтказди.
«Ал Файҳа»га ўтган футболчи «Ар Раэд»га қарши ўйинда иккинчи бўлим бошида — ҳисоб 0:3 бўлаётганда майдонга туширилди ва 6,1 баллга лойиқ кўрилди.
«Рома»дан келган Крис Смоллинг дебютини автогол билан бошлади ва қўшимчасига 55-дақиқада қизил карточка олиб, жамоасини янада қийин аҳволга солиб қўйди.
«Ал Файҳа» 3 та турдан сўнг 0 очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди.
Саудия пролигаси. 3-тур
Ал Файҳа — Ар Раэд 0:5
14 сентябр, «Ал Мажма Спортс Сити»
Голлар: Смоллинг (6, автогол), Фузайр (18), Ал Беркауи (45+6, 60), Ал Амри (66).
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар