15.09.2024 11:25
1795
Пеп 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг: «Норозиман. Ҳоланддан ҳет-трик кутгандим»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 4-туридан ўрин олган «Брентфорд»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жуда қийин бўлди, бизга омад кулиб боқди. Биринчи бўлим жуда оғир ўтди ва бу бизга керак эди. 5:0 ҳисобидаги ғалабалардан кўра шу каби ўйинлар сабаб Премер-лигадаги ишлар қанчалик қийинлигини англаймиз. 

«Брентфорд» Премер-лигага чиққанидан бери биз билан дуранг,  ғалаба қайд этди ёки биз фақат бир-икки гол фарқи билан мағлуб эта олдик. 

Ҳоланд? Ундан норозиман, ҳет-трик кутгандим! Эрлинг учун қийин ҳафта бўлди. Иккита гол урди, лекин тўрт-бешта имкониятга эга бўлди.

Босқичма-босқич юришда давом этамиз. Энди тикланиб олишимиз керак», — деди «шаҳарликлар» устози Sky Sports нашрига берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар