Келлини «Ювентус»га қайтди. Собиқ ҳимоячи клубнинг институционал алоқалар бўйича директорига айланди
Жоржо Келлини «Ювентус»нинг институционал алоқалар бўйича директори бўлди.
«Келлини «Ювентус»га қайтиб, миллий ва халқаро футбол ташкилотлари билан алоқалар бўйича масъул менежер вазифасини ўз зиммасига олди.
Келлини ҳеч қачон «кекса синьора»ни тарк этмаган — унинг юраги, қалби ва қадриятлари ҳамиша майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам клуб билан боғланган. 16 сентябрдан у футбол муассасалари билан алоқалар бўлими бошлиғи лавозимини эгаллайди.
Жоржо тўғридан тўғри бош директор Маурицио Сканавинога ҳисобот беради. Унинг илмий даражаси «Ювентус» футболчиси, сардори ва афсонаси сифатидаги тажрибасини тўлдиради», — дейилади Турин клуби сайтида.
Собиқ ҳимоячи 2005 йилдан 2022 йилгача «Ювентус»да ўйнаб, клуб билан 20 та соврин ютган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар