«Челси» Давид Фофанани яна ижарага берди.
21 ёшли ҳужумчи мавсумни «Гўзтепа»да ўтказади. Турк клубида ивуарлик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи йўқ.
Фофана «Челси»га 2022 йилда қўшилганди. У аввалги мавсумни «Унион Берлин» ва «Бёрнли»да ижарада ўтказган.