14.09.2024 22:35
2697
РПЛ. ЦСКА «Зенит»га мағлуб бўлди, Файзуллаев 71 дақиқа ҳаракат қилди

Россия Премьер-лигаси 8-турининг марказий ўйинида амалдаги чемпион «Зенит» Москвада ЦСКА меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 43-дақиқасида Гонду томонидан киритилган голи Санкт-Петербург жамоасига сафарда муҳим ғалабани келтирди.

Ушбу баҳсда Аббосбек Файзуллаев москваликлар сафида 71-дақиқага қадар тўп суриб, сўнг захирага олинди.

«Зенит» 20 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда, ЦСКА 13 очко билан 5-ўринда бормоқда. 

РПЛ. 8-тур
ЦСКА – Зенит 0:1

Гол: 0:1 – 43 Гонду.
ЦСКА – Акинфеев, Мойзес, Виллиан, Дивеев, Круговой, Гайич (Хелвен, 64), Здьелар, Обляков, Файзуллаев (Гуарирапа, 71), Жемалетдинов (Койта, 64), Мусаев.
Зенит – Латышонок, Дуглас Сантос, Нино, Эракович, Караваев, Барриос (Алип, 46), Соболев (Ерохин, 60), Клаудиньо, Вендел (Ахметов, 90+2), Гонду (Мантуан, 72), Кассьерра (Васильев, 90+2).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар