14.09.2024 23:28
846
Теглар
Илёс Зейтуллаев: «Динамо» доим томошабоп ўйнайди, буни билардик»

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Динамо” - “Бунёдкор” (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Оғир ўйин ўтказдик. Йигитлар жамоамизнинг айни дамдаги ҳолатини тушунган ҳолда ҳаракат қилишди. Жуда эмоционал учрашув гувоҳига айландик. Ғалаба биз учун зарур эди, олдимиздаги вазифани уддалаш учун астойдил ҳаракат қилаяпмиз. Олдинги учрашувларда бўлгани каби бугун ҳам осон бўлмади. Йигитларга иродали ўйин учун миннатдорчилик билдираман.

- “Динамо” жамоаси кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз?
- Албатта, “Динамо” жуда яхши шаклланган жамоа. Самарқандга келиб бу бу жамоадан очко олиб кетиш осон эмас. Клубда тажрибали мутахассислар ишлайди, таркибида кучли ўйинчилар бор. Кучли футбол намойиш этадиган курашувчан жамоа. Бугунги ўйин учун ҳар икки жамоага миннатдорчилик билдираман. Мухлислар севиб томоша қиладиган ўйин намойиш этиб беришди. “Динамо” доим томошабоп ўйнайди, буни билардик», дейди Илёс Зейтуллаев.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар