Пеп Гвардиола «Ман Сити»нинг тақвим бўйича кейинги 10 кун ичида 4та ўйинда майдонга тушишига тўғри келишидан норози бўлди.
22 сентябр куни «шаҳарликлар» «Арсенал» билан ўйнаса, 24 сентябрда Лига кубоги доирасида «Уотфорд»га қарши майдонга тушади. 28 сентябрда «Ман Сити» АПЛ доирасида «Нюкасл» билан ўйнаса, 1 октябр куни ЕЧЛда «Слован»га қарши баҳс кутиб турибди.
«Энди бундай ўйинлар такрорланаверади. Ўйинлар тақвимини ўзгартиришнинг иложи йўқ. Одамлар доимо футболчилар, мураббийлар олаётган маоши сабабли тақвимдан нолишмасин дейишади, аммо бу ерда гап аввало соғлиқ ҳақида бормоқда.
Шифокорлар организм қайта тикланиши учун 4-5 кун вақт кераклигини айтишади. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ишимизни бажаришга мажбурмиз. Мен тақвим тузиш бўйича мутахассис эмасман ва тақвимни ўзгартириш масаласида ҳам қўлимдан ҳеч нарса келмайди. Буни маъсул раҳбарлар ўйлаши керак.
Умид қиламанки, бундай зич тақвимдан икки таркибни йиғиб жароҳатсиз ўта оламиз. Аммо бу мавсум тақвим ўта зич бўлишини барча билиб турибди», - дейди «Ман Сити» устози.