14.09.2024 08:40
1391
Теглар
ЎФА президенти ЖЧ-2024 стартидан аввал Ўзбекистон футзал миллий жамоаси билан учрашди

Бугун, 14 сентябр куни мамлакатимизда футзал бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов тарихий мундиал олдидан футзал миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашди.

Учрашувда ЎФА президенти ушбу турнирнинг аҳамияти ҳамда мухлислар томонидан катта қизиқиш ва интиқлик билан кутилаётганини алоҳида таъкидлади. ЎФА раҳбари шунингдек, йирик турнир мезбонлиги катта масъулият экани, мамлакатимизда жамоавий спорт турлари ҳам жадаллик билан ривожланаётгани ҳамда мундиал олдидан Андижон ва Бухоро шаҳарларида янги, замонавий талабларга жавоб бера оладиган спорт мажмуалари барпо этилганини эътироф этди. 

«Бош мураббий Хосе Венансио Лопеснинг турнир учун режалари тингланди. Испаниялик мутахассис Мундиалнинг мезбон жамоа мураббийлиги унинг учун ҳам масъулият, ҳам фахр эканлигини айтиб ўтди. Ўз ўрнида, жамоамизнинг бир қатор етакчи футзалчилари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Барча штаб аъзоларига тегишли кўрсатмалар берилди. Абдусалом Абдумавлонович бўлажак турнирда жамоамизга омад тилади», - дейилади ЎФА хабарида.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 1-турда бугун Нидерландияга қарши саф тортади. Ҳумо Аренада ўтадиган баҳс соат 20:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар