Ўзбекистон терма жамоаси 11 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза — жами 34 та медални қўлга киритди.
8−13 сентябр кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг медаллар жамғармасида Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик спортчилар 11 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза — жами 34 та медални қўлга киритди.
Мусобақада катта устунлик билан қозоғистонлик спортчилар ғалаба қозонди: 114 та медал (44 олтин + 33 кумуш + 37 бронза). Иккинчи ўринни 64 та медал (18+21+25) билан Қирғизистон терма жамоаси эгаллади.
Турнирда 89 давлатдан 2,5 мингга яқин спортчи иштирок этди. Улар спортнинг 21 тури бўйича беллашди.
Навбатдаги Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 2026 йилда Қирғизистонда ўтказилади.