13.09.2024 14:40
803
Теглар
Родри: «Одамлар «Олтин тўп»га лойиқлигимни айтишади. Шу гапнинг ўзи — мен учун ғалаба»

Родри «Олтин тўп»га лойиқ эканлигини айтишганида хурсанд бўлганини тан олди.

«Одамлар мен жуда ҳурмат қиладиган Винисиус билан рақобатлашишимни айтишади. Менимча, у — ажойиб футболчи.

Мен ҳақимда шундай гапиришларининг ўзи бажарилган ишлардан фахрланишга сабаб бўлади. Ҳаммаси одамлар овоз беришда нимани қадрлашларига, улар нимани муҳим деб билишларига боғлиқ бўлади. Ростини айтсам, бу совринга лойиқ бўлган кўплаб футболчилар бор. Кўрамиз, якунда қандай бўлади.

Кўчага чиқсам, одамлар: «Олтин тўп»ни қўлга киритасан, сен бунга лойиқсан» дейишлари ажойиб. Мен учун шунинг ўзи — аллақачон ғалаба. Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишимга ишонадиган одамлар менга шундай гапларни айтишади. Бу — ақл бовар қилмайдиган нарса. Мен бу ҳақда орзу ҳам қилмаганман.

Шундай вазиятга тушганингизда, кўп йиллик меҳнат ва ўзингизга ишонч туфайли бу мукофот ҳақида ўйлай бошлайсиз. Даъвогарлар қаторида бўлиш — ақл бовар қилмайдиган ҳолат», — дея «Манчестер Сити» яримҳимоячисининг сўзларини келтиради ESPN.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар