Анхел Ди Мария: «Такрорлашдан чарчамайман, Ван Гал – мен кўрган энг ёмон мураббий»
Анхел Ди Мария «Манчестер Юнайтед»даги собиқ мураббийи Луи ван Гални яна бир марта танқид қилди.
Ди Мария нидерландиялик мураббий қўл остида «МЮ»да 2014-2015 йилларда фаолият юритган ва ҳозиргача уни карьерасидаги энг ёмон мураббий деб ҳисоблайди.
«Луи ван Гал – мен кўрган энг ёмон мураббий. Буни такрорлашдан чарчамайман. У ўзича ҳамма нарсани билади. ЖЧ-2022да биз Нидерландия миллий жамоасини пеналтилар сериясида мағлуб этгандик, ўйингача эса у Аргентинани мағлуб этиши ҳақида гапирганди. Унинг оғзини ёпа олганимдан хурсандман», - дейди Ди Мария.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар