Зидан фаолиятидаги энг чиройли голини айтди
«Реал»нинг собиқ футболчи ва мураббийи Зинедин Зидан фаолиятидаги энг яхши голи ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Менинг энг яхши голим? Ўйлашимча, энг муҳим ва чиройли голим «Байер» (2002 йил, 2:1) билан ЕЧЛ финалида бўлган. Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун бизга бу гол керак эди», — дея Зиданнинг сўзларини келтиради Madrid Extra.
Эслатиб ўтамиз, франциялик мутахассис футболчи сифатида «Канн», «Бордо», «Ювентус» ва «Реал»да ўйнаган. У ФИФА томонидан уч марта йилнинг энг яхши ўйинчиси деб эълон қилигган. Зидан 2006 йилда фаолиятини якунлаган ва мураббийликда фақат Мадрид клубида ишлаган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар