Артета «Арсенал» билан келишув узайтирилгани ҳақида: «Ҳозиргача эришганимиздан ҳам кўпроғига эришмоқчиман»
Микел Артета «Арсенал» билан амалдаги келишувини 2027 йилга қадар узайтиргач, фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жуда ҳам хурсандман, ҳатто ҳаяжондаман. Бундай жамоада ишлаётганимдан фахрланаман, «Арсенал»ни бошқариш мен учун шараф.
Янги шартномани янги чақирув сифатида қабул қилдим. Бу ерда раҳбарият ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қиляпман ва ҳозиргача эришганимиздан ҳам кўпроғига эришмоқчиман.
Мухлисларимиз бизни ўзгартиришди. Бутун жамоа биргаликдаги йўлимизни давом эттиришни интизорлик билан кутмоқда», - дейди «Арсенал»нинг испаниялик бош мураббийи.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар