11.09.2024 22:19
2949
Теглар
Ўзбекистон илк бор сумо бўйича жаҳон чемпионатида медал олди

Ўзбекистонлик спортчи Дурдона Абдужабборова сумо бўйича 25-жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар берди «Дунё». Бу Ўзбекистоннинг ушбу спорт тури бўйича халқаро майдондаги илк ютуғи бўлди.

Фото: "Дунё" АА

7−8 сентябр кунлари Польшанинг Кротошин шаҳрида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда 33 давлатдан 200 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Ўзбекистон шарафини Абдуқодир Усмонов (80 килограммгача), Маҳмуджон Мақсудов (115 килограммгача), Фаридахон Тўлашова (73 килограммгача) ва Дурдона Абдужабборова (мутлақ оғир вазн) ҳимоя қилди.

Абдужабборова ўз тоифасида Эстония, Полша ва Украинадан келган рақиблари билан ўтказилган жангларда иккита ғалаба ва иккита мағлубият қайд этди ва бу унга учинчи ўринни эгаллаш имконини берди. У бронза медални япониялик спортчи Айри Ҳисано билан баҳам кўрди. Норвегиялик Катрин Фрилсет кумуш медални қўлга киритган бўлса, украиналик Ирина Пасечник чемпионлик унвонига сазовор бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар