Ямал — Ла Лигада август ойининг энг яхши ёш футболчиси
Ламин Ямал Ла Лигада ойнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
«Барселона»нинг 17 ёшли вингери август ойи бўйича лиганинг 23 ёшгача бўлган энг яхши ўйинчисига аталган мукофотни олди.
Ламин овозлар сонига кўра Пабло Барриос («Атлетико»), Кризантос Уче («Хетафе»), Раул Моро («Валядолид») ва Алехо Велизни («Эспаньол») ортда қолдирди.
Ўтган ойда Ямал Испания чемпионатида 4 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар