Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 2-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг 2-турда Қирғизистон устидан эришган ғалабасидан (3:2) кейин А гуруҳидан ЖЧ-2026 финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олиш имконияти 70,3 фоиздан 75,9 фоизга кўтарилган. Плэй-офф орқали йўлланмага эга чиқиши 23,8 фоизга баҳоланган, ЖЧ-2026га бора олмаслиги эса 1 фоиздан 0,4 фоизгача туширилган.
А гуруҳидан Эроннинг ЖЧ-2026га тўғридан-тўғри бориш имконияти энг юқори баҳоланган – 97%. БААнинг 2-турдаги мағлубиятидан кейин имконияти 15,5 фоизгача пасайтирилган. Қатарнинг имконияти эса 16 фоиздан 11,2 фоизгача туширилган. КХДР ва Қирғизистоннинг имконияти эса жуда паст – бир фоизга ҳам етмайди.
Осиё ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги жамоаларнинг имкониятлари:
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 учун Осиёга 8,5 ўрин ажратилган. Ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқса, гуруҳлардаги 3-4-ўриндаги жамоалар плей-оффлар орқали қолган 2,5та йўлланма учун кураш олиб боради.