11.09.2024 19:54
6036
Теглар
Роналду тен Ҳаг ҳақида: «МЮ» мураббийи жамоанинг АПЛ ёки ЕЧЛ ғолиблиги учун курашмоқчи эмаслиги ҳақида гапирмаслиги керак»

Криштиану Роналду «МЮ» бош мураббийи Эрик тен Ҳагни танқид қилди.

39 ёшли Роналду Манчестер клуби аввалги мавқеини тиклаш учун жамоада қайта қуриш бошланиши кераклигини айтди. Шунингдек, у жамоа бош мураббийи Эрик тен Ҳаг «МЮ»нинг АПЛ ёки Чемпионлар лигаси сингари турнирларда ғолиб чиқа олмаслиги ҳақида гапириб, клуб амбицияларини ерга ураётгани ҳақида гапирди.

«МЮ»нинг қароргоҳидаги муаммолар ҳақида гапирганда қанчалик ҳақ бўлганман ёки ноҳақ – бу менинг муаммом эмас. Мен нимани гапириш керак бўлса, ўшани гапирганман.

Ўзимга нимани раво кўрсам – «Манчестер Юнайтед»га ҳам ўшани тилайман. Улар қилиши керак бўлган иш – яна энг яхши жамоага айланиш. Бу жамоани ҳамон яхши кўраман, биласан, мен ўтмишини унутиб юборадиганлардан эмасман.

Аввал ҳам айтганимдек, фикримча, «МЮ»да қайта қуриш, ҳаммасини қайтадан бошлаш зарур. Мураббий жамоанинг Премьер-лига ёки Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ҳақида ўйламаётганини айтмоқда. «МЮ»дек жамоанинг бош мураббийи бундай демаслиги керак, бунга ҳақи йўқ. Мураббий камида «ҳа, бизда бундай потенциал йўқ, аммо биз уриниб кўрамиз», дейиши лозим. «МЮ» ҳамон жаҳоннинг энг яхши клубларидан бири, аммо клуб ўзгариши керак. Ineos буни тушуниб турган бўлиши керак. Ягона йўл шу. Янги раҳбарият клубнинг қароргоҳига сармоя киритгани, бир қатор тизимлар янгиланаётганидан хурсандман», - дейди Роналду Рио Фердинандга берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ЖЧ-2022дан олдин Эрик тен Ҳаг билан келишмовчиликдан кейин Манчестер клубини тарк этиб, «Ан-Наср»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар