Почеттино АҚШ миллий жамоаси тарихидаги энг кўп маош олувчи мураббийга айланди
Аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино АҚШ миллий жамоаси тарихидаги энг кўп ҳақ олувчи мураббийга айланди.
Почеттино ва АҚШ футбол федерацияси ўртасида имзоланган 2 йиллик шартномага кўра, мураббий йиллик 6 миллион доллар маош олади. Икки йил учун Маурисиога 12 млн доллар тўланади.
ESPN хабарига кўра, Почеттинонинг маоши «Челси» клубида бундан ҳам кўп бўлган, аммо АҚШ миллий жамоаси тарихида ҳозирга қадар ҳеч бир мураббий йиллик 6 миллион АҚШ доллари маош олмаган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар