11.09.2024 14:01
2360
Теглар
Қирғизистон президенти ўзбекистонлик бокс мураббийига автомобил совға қилди

Бугун, 11 сентябр куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасанов билан учрашиб, унга Мунарбек Сейитбек ўғлининг Олимпиада-2024даги ғалабасига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик рамзи сифатида автомобил совға қилди.

«Бутун дунё Марказий Осиё халқлари бирдамлик ва дўстона муносабатларни намойиш этиб, бир-бирини қўллаб-қувватлаётганига гувоҳ бўлди. Спорт тинчлик элчиси дейишади. Сиз ўз мисолингиз билан ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшдингиз. Бирлигимиз янада мустаҳкам бўлишини тилайман» - деган Садир Жапаров.

Шунингдек, Жапаров Париж Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчиларнинг юксак натижалар кўрсатганини ҳам таъкидлаб ўтган.

Акмал Ҳасанов қўшни мамлакат раҳбарига миннатдорчилик билдириб, Мунарбек Сейитбек ўғлини спорт йиғинларида кўп марта учратгани, Парижда ҳеч иккиланмай унинг мураббийи бўлишга розилик билдирганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли Париж олимпиадасидаги кумуш медали билан, Қирғизистон бокси тарихидаги илк Олимпиада совриндорига айланган эди. Унинг ўз мураббийи виза муаммоси сабабли олимпиадага бора олмагани сабаб, нимчорак, чорак ва ярим финал жангларида унга Акмал Ҳасанов секундантлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар