Ўзбекистон миллий жамоаси жой олган А гуруҳи 2-тури доирасидаги дастлабки учрашув КХДР ва Қатар ўйини ноқулай об-ҳаво шароити сабабли якунига етмади.
Лаосда ўтаётган учрашув ҳисоб 2:2 бўлиб турган 57-дақиқада тўхтатилди ва учрашув номаълум муддатга қолдирилгани маълум қилинди.
Учрашувда корейслар ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқада майдонда 10 киши бўлиб қолгач, Қатар Афифнинг пеналтидан киритган голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Бўлим якунида эса Али Алмоэз қатарликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
10 киши бўлиб тўп сурганига қарамай, танаффусдан кейин кореялик футболчи яна узоқ масофадан қатарликлар дарвозасини ишғол этди – 2:2.
57-дақиқада ёмғир сабабли майдонда кўлмаклар пайдо бўла бошлагач, ОФК комиссари учрашувни тўхтатишга қарор қилди. Ўйин қачон давом эттирилиши ҳозирча номаълум.