«Ливерпул» дарвозабони Куивин Келлеҳер клубнинг грузиялик Георги Мамардашвилини 30 млн фунт стерлингга сотиб олиш қароридан хафа бўлганини билдирди.
«Охирги бир неча йил ичида мен кетишни ва биринчи рақамли бўлишни хоҳлаётганимни аниқ айтдим («Ливерпул» ёзда «Ноттингҳэм Форест» таклифини рад этди). Клуб янги дарвозабон (Мамардашвили) билан шартнома имзолашга қарор қилди. Бу эса улар бошқа йўналишга ўтишга қарор қилишганини англатади.
Менинг амбицияларим аниқ. Мен етарлича яхшиман ва ҳар ҳафта ўйнашни хоҳлайман», — дея ирландиялик 25 ёшли посбоннинг сўзларини келтиради Evening Standard.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» «Валенcия»дан 23 ёшли Мамардашвили билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Дарвозабон келаси ёзда инглиз клуби сафига келиб қўшилади ва бу мавсумда «кўршапалаклар» сафида ўйнашда давом этади.