10.09.2024 18:14
2185
Теглар
Италиялик мухлислар Исроил мадҳияси пайтида норозилик рамзи сифатида майдонга тескари қараб олишди

Италия миллий жамоаси мухлислари Исроилга қарши ўйин олдидан норозиликларини кўрсатишди.

УЕФА Миллатлар лигаси 2-тури доирасидаги Исроил – Италия (1:2) ўйини олдидан Исроил мадҳияси янграётганда италиялик мухлислар норозилик рамзи сифатида майдонга тескари қараб олишди. 

Corriere della Sera хабарига кўра, италияликлар Исроилнинг Ғазодаги қирғини учун норозиликларини шу тариқа намойиш этишган. Венгрия пойтахти Будапештда ўтган ўйин давомида стадион сухандонининг Исроилни қўллаб-қувватлаши ҳақидаги чақириқлари ҳам италиялик тиффозиларнинг ғазабига сабаб бўлган.

Қайд этилишича, Исроил ўз уй ўйинларини Венгрияда ўтказишига сабаб фақатгина ушбу мамлакат ўйинларнинг хавфсиз ўтиши бўйича кафолат берган ва Фаластин байроқлари стадионга қўйилмаслигини маълум қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар