08.09.2024 22:51
2941
Теглар
Роналду Скоулзни Сулшер ва Тевесдан, Гиггзни – Бекҳэм, Алонсо ва Кроосдан, Мбаппени Бенземадан устун қўйди

Криштиану Роналду собиқ клубдоши Рио Фердинанд билан суҳбат жараёнидаги блиц-савол жавобда «МЮ»даги собиқ жамоадошларини «Реал»даги аксарият собиқ клубдошларидан устун қўйди.

Роналду Пол Скоулзни Гарри Невилл, Оле-Гуннар Сулшер ва Карлос Тевесдан устун қўйган бўлса, Дэвид Бекҳэмни Скоулз ва Анхел Ди Мариядан устун қўйди.

Ўзаро таққослаш давомида Криштиану Райан Гиггзни Бекҳэм, Серхио Рамос, Пепе, Чичарито, Марсело, Хаби Алонсо ва Тони Кроосдан устун дея танлади.

Рио Гиггзни Бензема билан таққослаганда эса Роналду Каримни устун кўрди, Бензема Мбаппе билан таққосланганда эса Криштиану Килианни танлади.

Якунда эса Рио Фердинанд ўзини Мбаппе ва Роналду билан таққослагач, Криштиану иккисида ҳам ҳазиломуз оҳангда англиялик собиқ ҳимоячини танлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар