Олмо Швейцарияга қарши ўйнамайди. У жиддий жароҳатдан қутулиб қолди
Дани Олмо Испания миллий жамоасининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юборади.
Сербияга (0:0) қарши баҳсда тиззасидан жароҳат олган яримҳимоячи тиббий кўрикдан ўтди, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Аниқланишича, бўғимлар шикастланмаган, бу — шунчаки оғир лат ейиш. Аммо «Барселона» футболчиси эҳтиёт чораси сифатида кейинги ўйинни ўтказиб юборади.
Олдинроқ Олмо шанба кунги машғулотларда қатнашмагани маълум бўлганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар