Футзал бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон ва Бразилия миллий жамоалари ўзаро иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказишди.
Тошкентдаги «Humo Arena»да ўтган баҳсда вакилларимиз 2-дақиқада Илҳом Ҳамроевнинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса-да, қолган дақиқаларда меҳмонлар устунликларини кўрсатишди ва якунда 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашувда вакилларимиз 2:9 ҳисобида ютқазишганди.
Маълумот учун, футзал бўйича ЖЧ-2024 баҳслари 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарларида бўлиб ўтади.
Футзал. Ўртоқлик ўйини. Тошкент
8 сентябр
Ўзбекистон — Бразилия – 2:5
Голлар: Илҳом Ҳамроев (2), Музаффар Аҳаджонов (26) – Марсель Маркес (7, 22), Ронкальо (23), Жоау Виктор (32).
Ўзбекистон: 1. Суннат Анваров, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳом Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 9. Элбек Тўлқинов.
Захира: 21. Фаёзбек Жўрабоев, 2. Музаффар Аҳаджонов, 3. Машраб Одилов, 5. Фазлиддин Ботиров, 7. Анасхон Раҳматов, 10. Акбар Усмонов, 11. Аброр Аҳмедзянов, 13. Меҳрож Худойбердиев, 14. Самариддин Беркинов.
Бразилия: 1. Тиаго Мендес Роха, 4. Марлон Оливейра Араухо, 6. Марсель де Мендонка Маркес, 8. Марсиньо Рибейро да Силва, 10. Жан Пьер Гесель Коста.