«Фенербаҳче» Филип Костични «Ювентус»дан ижарага олганини эълон қилди
«Ювентус» яримҳимоячиси Филип Костич фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттиради.
«Фенербаҳче» клуби сербиялик 31 ёшли вингерни ижарага олиш бўйича Турин клуби билан келишувга эришилганини эълон қилди. Костич ҳозирда Истанбулда бўлиб, тиббий кўрикдан ўтди.
Костич ўтган мавсум «Ювентус» сафида А Серияда 29 ўйинда майдонга тушган ва 4та ассистга муаллифлик қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар