ЖЧ-2026 ҳал қилувчи 3-саралаш босқичи доирасида Осиёда ўтган 1-тур баҳсларида қанча томошабин ташриф буюргани маълум қилинди.
Осиё футбол конфедерацияси хабарига кўра, В гуруҳидаги Ироқ – Ўмон (1:0) ўйинида Басрадаги стадионда 63 720 нафар томошабин ташрифи кузатилган. Бу 1-турдаги энг яхши натижага айланди.
Ўзбекистон – КХДР учрашувини томоша қилиш учун эса «Бунёдкор» стадионида 24 205 нафар томошабин келгани қайд этилган. Тошкентдаги учрашув мухлисларнинг стадиондаги кўплиги бўйича 1-турдаги энг яхши 6-натижа бўлди.
ЖЧ-2026 саралаши. Осиё. 1-турда энг кўп томошабин тўплаган ўйинлар:
1. Ироқ – Ўмон – 1:0. 63 720 томошабин
2. Жанубий Корея – Фаластин – 0:0. 59 579 томошабин
3. Япония – Хитой – 7:0. 52 398 томошабин
4. Саудия Арабистони – Индонезия – 1:1. 42 385 томошабин
5. Австралия – Баҳрайн – 0:1. 24 644 томошабин
6. Ўзбекистон – КХДР – 1:0. 24 205 томошабин.