07.09.2024 16:29
3668
Рўза Қўзиева — 2 карра Паралимпиада совриндори

Париж Паралимпиадасида пара пауэрлифтинг баҳслари ўтказилмоқда.

-73 кг вазн тоифасида финалда иштирок этган Рўза Қўзиева 147 кг натижа билан кумуш медални қўлга киритди.

30 ёшли спортчи Токио-2020да ҳам кумуш медалга эга чиққанди 

Ўзбекистоннинг медаллар сони 25 тага етди — 10 та олтин, 9 та кумуш ва 6 та бронза.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар