07.09.2024 17:03
1687
Мемфис Депай Бразилия клубига ўтишга яқин

«Атлетико» клубини тарк этгач Европада янги жамоа топа олмаган Мемфис Депай фаолиятини Бразилияда давом эттириши кутилмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, Нидерландия миллий жамоаси форварди Бразилиянинг «Коринтианс» клуби билан келишувни расмийлаштириш арафасида. Томонлар шартнома бўйича келишувга эришган. 30 ёшли футболчи 2026 йилга қадар шартнома имзолайди.

Мемфис Евро-2024да 6 ўйинда битта голга муаллифлик қилганди. У Европадан Жанубий Америка клубига эркин агент сифатида ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар