07.09.2024 21:12
753
Теглар
Довурхон Кароматов Паралимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди

Ҳозиргина пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида Ж2 классида -90 кг вазн тоифасида бронза медаль учун татамига чиққан ҳамюртимиз Довурхон Кароматов грузиялик Лаша Кизилашвилини мағлубиятга учратди ва делегациямиз ҳисобига 7-бронза медални қўшиб қўйди.

Маълумот учун, бу Довурхон Кароматовнинг фаолиятидаги иккинчи Паралимпия медали ҳисобланади. У бундан аввал Токиода бўлиб ўтган ўйинларда кумуш медални қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар