07.09.2024 00:32
1724
Теглар
Алишер Одилов «Химки»даги дебютини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон олимпия жамоаси яримҳимоячиси Алишер Одилов Россиянинг «Химки» клуби сафида дебютини ўтказди.

Ўзбекистонлик футболчи «Химки» сафида ўртоқлик баҳси мақомидаги VK Видео Суперкубоги доирасида «БроукБойз»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 7-дақиқадаёқ ҳисобни очганди, аммо гол офсайд дея бекор қилинди. Учрашувда Одилов 46-дақиқада захирага олинди.

Шу куни «Химки» рақиби устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

VK Видео Суперкубоги

«Химки» – «БроукБойз» – 2:0 (1:0)

Голлар: 1:0 – Глушаков (13), 2:0 – Магомедов (50).

Химки: Кокарев, Гогуа, Филин, Луна, Глушаков, Садигов, Алишер Одилов, Бакаев, Хосонов, Вера, Панченко.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар