Роналду: «Португалиянинг Евродаги ғолиблиги жаҳон чемпионлигига тенг»
Криштиану Роналду уни совринлар эмас, футбол завқи илҳомлантираётганини айтди.
«Португалиянинг Европа чемпионатидаги ғолиблиги (2016-йилда) жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш билан тенг.
Мен аллақачон Португалия билан ютишни хоҳлаган иккита совринни қўлга киритганман. Бу турнирлар менга мотивация бермайди.
Менинг мотивациям — футболдан завқланиш. Рекордлар ўз-ўзидан келади. Мен рекордлар ортидан қувмайман, улар мени таъқиб қилишади», — деди португалиялик ҳужумчи Миллатлар Лигасида Хорватия устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1).
Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли футболчи Хорватия дарвозасини ишғол этиб, фаолиятидаги голларини 900 тага етказди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар